Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир элчиларни байрам билан табриклади
2018-03-06 | Сиёсат
2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 8 март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен, Франция Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилмор, Миср Араб Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани Ал-Итр, Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янг ва БМТ ваколатхонасининг раҳбари Ҳелена Фрейзер билан учрашди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан мамлакатимиз ва чет элда кенг нишонланадиган баҳор байрами муносабати билан Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини илиқ муборакбод этди ва уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва ҳар томонлама омад, уларнинг фаол ва самарали ишлари ва Ўзбекистон билан АҚШ, Франция, Миср, Хитой ва БМТ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги