Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро матбаа форумининг расмий веб-сайти ишга тушди
2018-03-06 | Технологиялар
"Инновацион технологияларнинг янги қирралари" биринчи Халқаро матбаа форумининг интернетдаги расмий веб-сайти – http://ipforum.uz/ ишга тушди.
Аввал хабар қилинганидек, 2018 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда "A2 DIGITAL" МЧЖ ҳамкорлигида "Инновацион технологияларнинг янги қирралари" шиори остида Ўзбекистон Республикасида илк бор биринчи Халқаро матбаа форуми бўлиб ўтади.
Форумда Америка Қўшма Штатлари, Россия, Германия, Исроил, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан йирик матбаа корхоналарининг вакиллари иштирок этадилар.
Форум доирасида Ўзбекистонда матбаачилик соҳасига татбиқ этилган инновацион технологиялар ва эришилган натижалар, соҳанинг истиболдаги ривожланиш тенденциялари хусусида назарий ва амалий мулоқотлар, тақдимотлар ва учрашувлар ташкил этилади.
"Инновацион технологияларнинг янги қирралари" биринчи Халқаро матбаа форумида иштирок этиш истагида бўлганлар интернетдаги – http://ipforum.uz/ манзили орқали рўйхатдан ўтиши, шунингдек, халқаро форум билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги