Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шуманайдаги ярмаркадан репортаж: 52 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 68 ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар кўргазмаси

2018-03-06 | Жамият

Шуманай туманида "Ёшлар - келажак бунёдкори", "Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиш - катта бахт" мавзуларида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар савдо кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада тумандаги 52 та корхона ва ташкилотларнинг  135 га яқин бўш иш ўринлари таклиф этилди ва 52 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шулардан 26 нафари ёшлар, 7 нафари коллеж битирувчилари ва 26 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди.
 
Кўргазмада эса 68 нафар ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этди. Ёшлар иттифоқи Шуманай тумани Кенгашининг таклифи билан туманда фаолият кўрсатаётган ва фаол қатнашиб келаётган 4  нафар ёш фермер, 9 нафар ёш тадбиркор ва 3 нафар ёш ҳунарманд ва ярмаркани ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам кўрсатган ташкилотларга Туман ҳокимининг миннатдорчилик хати топширилди.
 
Шу куни савдо ярмаркаси ташкил этилиб, фуқаролар маҳсулотларни арзонлаштирилган баҳода сотиб олиш имкониятига эга бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться