Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан

2018-03-06 | Жамият

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Ватан, жамият олдидаги масъулиятини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши қошидаги “Ёшлар Парламенти” депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар ҳам айни мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир. 

“Ёшлар Парламенти” депутатлигига Тошкент шаҳридаги олий таълим даргоҳларидан 93 нафар талаба ўз номзодини қўйди. Сайлов участкалари сифатида Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси танлаб олиниб, уларда коллежларнинг ўттиз беш минг нафар ўқувчиси сайловчи сифатида иштирок этди. 

“Ёшлар Парламенти” депутатлигига сайлов кампанияси жорий йилнинг 7 февралидан эълон қилинган бўлиб, 17 февралдан 1 мартга қадар сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Шуни таъкидлаш керакки, 2017 йили пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ёшлар саммити – 2017”нинг 36 нафар ғолиби “Ёшлар Парламенти” нинг дастлабки депутатлари бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. 

Жорий йилнинг 3 март куни эса “Ёшлар Парламенти” аъзоларининг сафи янада кенгайди. Бўлиб ўтган сайловларда 34 нафар йигит-қиз депутатликка сайланди. Улар ўзлари сайланган ҳудуддаги ёшларга оид ижтимоий, маърифий долзарб масалаларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар тайёрлашда фаол ҳисса қўшиши кўзда тутилган. 

 

Назокат Усмонова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться