Нодиржон Ботирович Турсунов Ҳукумат қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Бу ҳақда душанба куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.
Манба: ЎзА