Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2018-03-05 | Жамият

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг 13-бандига асосан 2016 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танловни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Капитал бозорда ва корпоратив бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида аҳоли молиявий саводхонликни ошириш;

акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув ва бизнес этикаси самарадорлигини ошириш;

мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ва маданиятини узлуксиз равишда оширишга, капитал бозорига янги инвесторларни жалб этиш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга интилаётган қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;

фонд бозорида соғлом рақобатни шакллантиришга ва қўллаб- қувватлашга қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини чорлаш.

Тадбир давомида танлов ғолибларни аниқлаш, муносиб номзодларни танлаш ва ғолиб деб эътироф этиш тартиби адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қимматли қоғозлар маркази, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо саноат палатаси, Давлат активларини бошқариш маркази, Марказий депозитарий, «Тошкент» РФБ ва Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази вакилларидан иборат махсус комиссия тузилганлиги айтиб ўтилди.

Тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганишдан сўнг, бозор қатнашчиларининг фикрлари ва номзодларни белгиланган мезонлар бўйича таққослаш натижаларига ҳамда махсус комиссиянинг қарорига асосан қуйидагилар «Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши» йиллик танловининг 2017 йил якуни бўйича ғолиблари деб эътироф этилдилар:

«Кафолат суғурта Компанияси» Акциядорлик жамияти - «Энг яхши корпоратив бошқарув» номинациясида;

«Portfolio Investments» МЧЖ - «Энг яхши инвестиция воситачиси» номинациясида;

«Tsiar Depo» МЧЖ - «Энг яхши инвестиция маслаҳатчиси» номинациясида.

Анжуман якунида ғолибларга эсдалик совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться