Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Бухоро» клуби янги футболчиларини таништирди

2018-03-05 | Спорт

Таништирув маросими Бухоро вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди. Маросимда 10 нафар янги футболчи таништирилди.

Ушбу тадбирда дастлаб Бухоро вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси Барноев Ўктам Исоевич сўзга чиқиб, аввало муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамоликларида юртимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар соҳа вакиллари учун муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларга қарата «Бухоро» клуби 2018 йил, янги мавсумда жамоа чемпионлик учун курашишини айтиб ўтди.

Ундан сўнг жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Сўнгра қолганлар ҳам сўзга чиқиб яхши тилакларни билдириб таништирув маросимини очиб беришди.

Шундан кейин жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Сергей Русецкий, Арсланмурат Аманов, Марко Клисура, Асилбек Амонов, Азиз Ибрагимов, Раҳматулло Бердимуродов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали равишда исмлари туширилган футболкалар топширилди. Йиғилган барча уларни бирдай яхши кутиб олишди.

Таништирув маросимидан сўнг мухлислар ва фахрийларга клуб томонидан совғалар тарқатилди. Маросим вилоят санъат усталарининг концерт дастурлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди. Залдаги завқона шукуҳ барчани бирдек қувонтирди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться