Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ишонч телефони" бўйича 2017 йил 4-чоракнинг маълумоти

2018-03-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ишонч телефони» 24 соат давомида фуқаролардан мурожаатларни қабул қилади.

2017 йил давомида ғазначилик, Пенсия, иш ҳақи тўлови масалалари ҳамда тендер ва танлов савдолари масалалари бўйича 764 та мурожаатлар келиб тушди.

Ҳисобот даврида 770 та мурожаат (шундан 41 та мурожаат 2016 йилдан ўтган) ўрганиб чиқилди ва уларнинг 269 таси ёки 35 фоизи ўз тасдиғини топди.

Кўриб чиқиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ходимларнинг 99 нафарига «Хайфсан» эълон қилинди, 10 нафарига иш ҳақидан жарима ва 4 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатларни ўрганиш якунлари билан 9 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди ва 38 таси бўйича юқори турувчи ташкилотларга тақдимнома киритилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться