Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятида «Ҳалол туризм» масаласига бағишланган семинар-тренинг

2018-03-03 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Ҳалал Интернатионал Тоурисм» Институтининг бош менежери, «Флетчер» мактабидаги «СовереигНEТ» тадқиқот бўлими бошлиғи, ҳалол саноати бўйича етакчи мутахассис Томас Герреро Хоразм вилоятига ташриф буюрганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Испаниялик меҳмон Хива шаҳрига саёҳат уюштириб, Урганч шаҳрига қайтиб келди. Шундан сўнг Урганч шаҳрида Хоразм вилоятининг туризм масаласи бўйича ҳоким ўринбосари Т.Давлетов билан учрашув ташкил этилди ва «Ҳалол туризм» мавзусида вилоятда фаолият юритаётган туризм соҳаси вакилларига семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган меҳмонхона, кафе-ресторан раҳбарлари ва бошқа туризм соҳаси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться