Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

60 нафар фуқаро иш билан таъминланди

2018-03-03 | Жамият

Сирдарё вилояти Боёвут туманининг бош майдонида жорий йил 27 февраль куни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ярмаркада туманнинг 25 дан ортиқ корхоналари ва ташкилотлари ўзларида мавжуд 204 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага 300 дан ортиқ иш қидирувчи фуқаролар, шу жумладан, 195 нафар коллеж битурувчилари, 64 нафар хотин-қизлар, 12 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, 7 нафар алимент тўловчи фуқаролар, 66 нафар ишга мухтож фуқаролар қатнашдилар.

Ярмарка натижаси билан 80 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид турли хил бепул маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 60 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар тақдим этилди. Ишга йўлланма олган фуқароларнинг 7 нафари узоқ муддат чет давлатларда ишлаб қайтган, меҳнат мигрантларини, 5 нафари алимент тўловчиларни, 4 нафари жазодан озод қилинган шахсларни ҳамда 40 нафари кам таъминланган оила вакилларини ташкил қилади.

Бундан ташқари, ярмаркада иш берувчилар ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться