Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инспекция иш бошлади

2018-03-03 | Таълим

Қорақалпоғистон Республикасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлими иш бошлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида ташкил қилинган инспекциянинг асосий вазифаси таълим тизимида таълим-тарбия жараёнларини, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини текшириш, педагог кадрларга мутахассислик категорияларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборатдир. 

Инспекция маъмурий бўйсуниши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказади. Ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимининг таълим стандартларига, давлат ва мутахассислик талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиб, таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаб боради. Нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериб, хорижда ўқиб келганларга берилган ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялашни ташкил этади. Республикамиз ҳудудида хорижий таълим муассасалари фаолиятига рухсат бериш учун тавсия этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади. Таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди. 

Шунингдек, талабалар билимининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб боради, саралайди, кадрлар тайёрлашнинг мониторингини юритади ҳамда олий ўқув юртида ички аттестацияни ташкил этади. 

– Давлат инспекцияси ҳудудий бўлимининг ташкил этилиши таълим муассасаларига, уларда фаолият юритаётган педагог кадрларга анча қулайликлар яратади, – дейди инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Илесбай Қунназаров. – Сабаби, таълим муассасалари шу ернинг ўзида аттестация ҳамда аккредитациядан ўтказилади. Лавозим ва мутахассислик тоифаларига эга бўлган педагог кадрларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади. Шу билан бирга, давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимларига таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари томонидан ўқув-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг мутахассислигини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича қонун талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳар қандай буйруқ, фармойиш ва қарорларга амал қилинишини тўхтатиб қўйиш, аттестация якунида аниқланган камчиликлар бўйича мазкур муассаса раҳбари ва педагог ходимларига жарима солиш ҳуқуқи ҳам берилган. 

Ўтган қисқа вақт мобайнида ҳудудий бўлим ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, Нукусда ўз фаолиятини бошлаган "Нукус Зиёда нур" нодавлат ўқув марказига сертификат, хорижда олий ўқув юртини тамомлаган фуқароларга дипломларини тан олиш ва нострификациялаш бўйича тушунчалар берилди. Ундан ташқари, Беруний туманида янгидан ташкил этилган "Ширинтой сайёраси" нодавлат мактабгача таълим муассасасининг лицензия олиши учун давлат инспекциясига тавсия этиладиган ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди. 

 

Анвар Насирлаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться