Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Uzbek Тigers”нинг ғалабалари​

2018-03-02 | Спорт

​“Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашувда вазни 60 килограммгача бўлган Шунқор Абдурасулов ва Дуван Зулета ўзаро рақобатлашди. 

Ушбу беллашувда Шунқорнинг аниқ зарбаларига қарши Дуван чора топа олмади ва техник нокаутга учради. 

“Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги учрашувда Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов боксчиларимиздан доно маслаҳатларини бермоқда. “Биз бир оиламиз, рингдаги боксчиларнинг бири акам, бири укам бошқаси дўстимдир. Мен улар ғалаба қозонса қувонаман, аксинча, мағлуб бўлса хафа бўламан. Мазкур жангда ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бугунги таркибнинг ҳаммаси яхши боксчилар. Улар билан фахрланаман”, дейди Ҳасанбой Дўсматов. 

“Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашувда вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар — Маҳмуд Ғойипов ва Александр Ранхел баҳси ажойиб тарзда ўтди.

Унда боксчимизнинг колумбиялик рақиби тўртинчи раундда мағлубиятини тан олиб жангни давом этира олмади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться