Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда туризм ривожи учун муҳим қадамлар қўйилмоқда

2018-03-01 | Жамият

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари, бу борада Президентимизнинг фармон ва қарорлари ижросига бағишланди.

“Ўзбекистонга хуш келибсиз: туризм – мамлакатнинг янги бренди” мавзуида ўтган тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи У.Ҳусанов, вазирлик ва идоралар, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг туризм масалалари бўйича масъуллари, Исроил, Япония, Индонезия, Малайзия ва Туркиянинг мамлакатимиздаги элчилари, журналистлар иштирок этди. 

Соҳа мутахассислари таъкидлаганидек, ўтган 1 йил мобайнида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида салмоқли ютуқларга эришилди. Бироқ Ўзбекистон бу соҳада жуда катта салоҳиятга эга бўлишига қарамасдан, ҳали мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва унумли фойдалана олмаяпти. Таҳлиллар соҳанинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши қониқарли эмаслигини кўрсатмоқда. 

Пресс-клубда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталинди, мавжуд камчиликлар ечими муҳокама этилди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туризмни ривожлантиришга мамлакатимиздаги хорижий мамлакатлар элчилари ҳам жалб қилинган. Улар вилоятларга бориб, юртимизнинг гўзал табиати, тарихий шаҳарлар, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар билан танишишга киришган. Пировардида юртимиз туристик салоҳияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиб, катта қизиқиш билан қарамоқда. 

Тадбирда туризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган амалий чора-тадбирлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида гап борди. 

Мамлакатимизга келаётган туристлар учун виза бериш тартиби соддалаштирилди. Жорий йил 1 июлдан электрон виза бериш тартиби жорий этилади. Туристларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тизими электрон шаклга ўтмоқда, хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифаси этиб белгиланди. Бу жиҳатлар қисқа вақтда ўз самарасини берди. 2017 йилда мамлакатимизга қарийб 2 миллион 700 минг турист ташриф буюрди. 30 кунгача визасиз режим жорий қилинганидан кейин икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинди. 

Анжуманда иштирок этган хориж мамлакатлари элчиларининг фикрича, Ўзбекистонга келишнинг соддалаштирилиши туризм ривожланишининг асосий омилидир. 

Тадбирда зиёрат туризмини ривожлантириш ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилди, ички туризм истиқболига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться