Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Будапешт шаҳридаги учрашувлар
2018-03-01 | Сиёсат
2018 йилнинг 28 февраль куни «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Левент Мадяр билан учрашди. Л.Мадяр иқтисодий дипломатия масалаларига масъул.
Музокараларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда мустаҳкамлаш, шунингдек, 2018 йилда қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали ва шакллари муҳокама қилинди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳри мери Иштван Тарлош, Давлат хизмати миллий университети ректори Андраш Патий билан музокаралар ўтказди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги