Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонун билимдонлари баҳси

2015-05-02 | Жамият

Нукусда "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Элликқалъа туманлари жамоалари ўзаро баҳслашди.

Иштирокчилар Конституциямиз ва у асосида қабул қилинган қонунлар, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсати, Оила ва Меҳнат кодекслари, шунингдек, инсон манфаатларини таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги билимларини намойиш этди.

Танловда Нукус шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Манба: ЎзА

Поделиться