Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шикоят ва аризаларни кўпроқ кимлар йўлламоқда?

2018-02-28 | Жамият

Қашқадарё вилоятида 2017 йилда мурожаатларга эътиборсизлиги туфайли 300 дан ортиқ раҳбар ва масъул ходимга интизомий, маъмурий чоралар кўрилган.

Қашқадарёда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш ҳамда раҳбар ва масъул ходимларнинг бу борадаги шахсий масъулиятини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бу алоҳида таъкидланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви идоралари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари иштирок этган тадбирда вилоятдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
 
– Бугун асосий эътиборни жойларда давлат органларида фуқаролар мурожаати билан ишлаётган кадрларни ўқитишга қаратиш лозим, –дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти сектор раҳбари Гулруҳ Аъзамова. – Мурожаатнинг қайта-қайта юборилаётгани кўпроқ раҳбарларга боғлиқ. Бу эса мурожаатлар сонининг сунъий кўпайишига асос бўлмоқда. Масалан, туманда ечимини топмаган мурожаат вилоятга жўнатилади. Вилоятда кўриб чиқилган мурожаат эса яна туманга қайтарилади. Аслида бу муаммо туманда ечим топмагани сабабли вилоятга жўнатилган. Шунинг учун жорий йилдан бошлаб айнан уюшмаган аҳоли вакиллари билан сайёр қабуллар ташкил этишни режалаштиряпмиз. Нега? Чунки айни пайтда кўплаб мурожаатлар ана шу қатлам вакилларидан бўлмоқда. 
 
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керак, эндиликда бир мурожаат такрорий амалга оширилганда мансабдор шахсларга таъсирчан чора кўриш тартиби белгилаб қўйилди.

 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться