Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Интернет оммавий ахборот воситалари ривожланмоқда

2015-05-02 | Жамият

Тошкентда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида "Интернет журналистикасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари" мавзусида республика конференцияси ўтказилди.

Тадбирда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, тегишли миллий қонунчиликни такомиллаштириш, онлайн оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, медиа соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, интернет ОАВ сегменти учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, веб-нашрлардаги мақолалар мавзуларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, хабарлар тарқатишга ихтисослашган миллий интернет ресурслар ва давлат органлари ахборот хизматлари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар ходимлари, медиа соҳа экспертлари, марказий ва ҳудудий босма ҳамда интернет ОАВ журналистлари, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори С.Приснер ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси доирасида оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини кучайтириш, журналистларнинг ижтимоий мақоми ва касб нуфузини ошириш, соҳа ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ушбу жараён кундалик ҳаётимизга ахборот-коммуникация технологияларининг фаол жорий этилаётгани билан уйғунликда миллий ахборот маконини замонавий ва илғор медиа тармоқлар – рақамли ва мобиль, интернет телевидение, интернет радио ва интернет нашрлар билан бойитишга ёрдам бермоқда. Жумладан, бугун уч юздан ортиқ веб-сайт оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Тадбирда мамлакатимизда ахборотни тезкор ва қулай шаклда узатиш воситаси сифатида интернет журналистикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, унинг усулларини ҳар томонлама ва чуқур ўзлаштиришга бўлган интилиш миллий матбуотимиз халқаро медиа маконида муносиб ўрин эгаллашининг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди бу борада ўз ҳиссасини қўшмоқда. Сўнгги йилларда фонд томонидан юқори малакали журналист, таҳлилчи ва шарҳловчилар тайёрлаш, нуфузли халқаро медиа компаниялар, хорижий ҳамкасблар билан самарали ижодий алоқалар ўрнатиш, ёш мутахассислар касб маҳорати ва тажрибасини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилди.

Конференцияда соҳага доир миллий қонунчиликни такомиллаштириш масалалари, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда онлайн журналистика, миллий интернет сегментида ижтимоий блоглар ва тармоқларни ривожлантириш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Манба: ЎзА

Поделиться