Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наврўз байрами кунларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ички рейсларида учиш арзонлашади

2018-02-28 | Жамият

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Наврўз байрами кунларида барча ички рейсларга чегирмалар жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати сешанба куни хабар қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Наврўз байрами муносабати билан 2018 йилнинг 18-22 март кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК дирекцияси томонидан барча ички рейсларга чегирмалар тизими ишлаб чиқилган.
 
Унга кўра, 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари маҳаллий рейсларга қуйидагича чегирмалар тизими амал қилади:
 
индивидуал йўловчиларга – 30 фоиз; 
 
сайёҳлик гуруҳлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига – 40 фоиз;
 
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота-оналарга – 50 фоиз;

Манба: ЎзА

Поделиться