Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Исроил журнали Ўзбекистон бўйлаб саёҳатнинг ўзига хосликлари ҳақида​

2018-02-28 | Туризм

Исроилда нашр этиладиган “Саёҳатлар олами” журналининг февраль ойига мўлжалланган сонида “Энди Ўзбекистонга - визасиз сафар” сарлавҳали мақола босилиб чиқди.​

​Маълумки, жорий йил  2018 йилнинг 10 февралидан Ўзбекистонда етти мамлакат, жумладан Исроил фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз келиш тартиби жорий этилди.Республикамизга визасиз кириб келган дастлабки сайёҳларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдуҳакимов Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортда кутиб олди ва Ўзбекистон бўйлаб мароқли саёҳатни тилаган ҳолда уларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Мақолада қайд этилганидек, Исроилда мамлакатимиздан борган қарийб 100 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Энди улар ҳеч бир монеъликсиз Ўзбекистонга келишлари, ўзларининг ота-боболари яшаб ўтган жойларни зиёрат этишлари, қариндош-яқинлари ва дўстлари билан дийдор кўришишлари мумкин.

Нашр, шунингдек, Ўзбекистон ўзининг бой тарихи ва маданиятини авайлаб асраб келаётган кўҳна мамлакат эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаган. “Бу ерда умумжаҳон аҳамиятига молик маданий қадрият ҳисобланадиган 7300 дан зиёд тарихий қадамжолар мавжуд. Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона водийси сингари сайёҳлик марказлари бутун дунёга машҳурдир”.

“Саёҳатлар олами” журнали Ўзбекистон ўзининг ажойиб ва дилтортар табиати билан ҳам машҳурлигини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган. Саёҳатчилар Чимён тоғларида чанғида учишлари, Сурхондарё ва Зоминнинг тоғли ҳудудлари бўйлаб пиёда юришлари, от ва туяларда сайр қилишлари ва, албатта, чинакам ўтовда яшашлари мумкин.

Нашр Ўзбекистонга келган сайёҳнинг меҳмонхона ёки дам олиш масканида, қариндошлари ёки дўстларининг уйида меҳмон сифатида яшаши билан боғлиқ жараёнларда рўйхатдан ўтишнинг соддалаштирилган тартиблари ҳақидаги маълумотларни атрофлича қаламга олган.

Юқоридагилар билан бирга, мақола интиҳосида мамлакатимизда сайёҳлик индустриясини ривожлантириш борасида рўй бераётган диққатга молик ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться