Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нукусдаги кесишма йўлларга видеоназорат камералари ўрнатилади
2018-02-27 | Жамият
Ўзбекистондаги йўл белгиларига масъул "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси томонидан жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 451 йўл белгиси, Нукус шаҳрида 10 янги светофор, йўлларнинг кесишмаларида 5 видеоназорат камералари ўрнатилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу камералар йўл-патруль хизмати инспекторлари фаолиятини анча енгиллаштиришига ишонч билдирмоқда.
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, Нукус шаҳрида 5 та жойда –Қорақалпоғистон ва Қ.Реджепов, Эрназар Алакўз ва Матеке Жуманазаров, Оллаёр Досназаров ва Матеке Жуманазаров, Беруний ва Оллаёр Досназаров, Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан Беруний кўчаларининг йўл кесишмаларига видеоназорат камералари ўрнатилади.
Бу видеоназорат камералари йўл-транспорт ҳодисаларининг юз бериш ҳолатлари камайишига ва олди олинишига хизмат қилади.
2022 йилгача Нукус шаҳрининг деярли барча йўл кесишмаларига жами 44 видеоназорат камералари ўрнатилади.
Манба: ЎзА