Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корвина университетида учрашув

2018-02-27 | Сиёсат

2018 йилнинг 26 февраль куни «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корвина университети ректори Андраш Ланцзи билан учрашди.

1853 йили асосланган университет ҳозирги кунда иқтисод соҳасига ихтисослашгани билан машҳур ва жаҳоннинг энг сара 200 та таълим муассасалари қаторига киради. Ушбу даргоҳда таълим венгер, инглиз, немис ва француз тилларида олиб борилади.

Университетда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, кадрлар тайёрлаш ва илмий алмашинувлар соҳасида томонларнинг аниқ ташаббусларини тадбиқ этишнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться