Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди
2018-02-26 | Сиёсат
2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат 2017 йил 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги