Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Олтин қалам» ХIII миллий мукофоти танловида «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси эълон қилинди
2018-02-26 | Сиёсат
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Журналистика соҳасида «Олтин қалам» ХIII миллий мукофоти учун танлов эълон қилинди. Унинг натижалари анъанага кўра 3 май Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида эълон қилинади.
2018 йилда «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» рағбатлантирувчи мукофоти иккинчи маротаба номинациялар рўйхатига киритилди.
Ўтган йили «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинациясида «Euronews» канали «Postcards» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Seamus Kearney ғолиб деб топилган эди, шунингдек, Буюк Британиянинг мустақил журналисти Каролина Шарлотта Пинк, Корея Республикасининг «The Korea Post» журналининг бош муҳаррири Ли Кюнг-сек ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Хитойнинг «Sinxua» ахборот агентлиги мухбири Ша Датининг самарали ишлари юқори баҳоланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги