Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода биринчи марта ҳаво шари ишга туширилди
2018-02-26 | Туризм
Қадим Бухорода биринчи марта ҳаво шари ишга туширилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа сайёҳларни жалб қилиш учун камида тўртта ҳаво шари сотиб олишни ўз ичига олади. Бу борада банклар билан биргаликда техник жиҳатлар ишлаб чиқилган ва янги ҳаво шарлари сотиб олиш режалаштирилган.
Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар қадимий Бухоро устидан осмону фалакка кўтарилади ва улар ярим соат давомида қадимий шаҳар гумбази бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу эса сайёҳларга ажойиб фотосуратлар олиш ва яхши вақт ўтказиш имкониятини тақдим этади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳаво шарларидан фойдаланиш ва буни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш борасида Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкор ташкилот ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги