Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ МАТТ Кенгашининг 32-мажлиси апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтади

2018-02-23 | ШҲТ

​Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси шу йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Манбага кўра, Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида Қирғизистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳуқуқий экспертлари гуруҳининг ШҲТ МАТТ Кенгаши 32-мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2018 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси кун тартиби масаласи муҳокама қилинган.

Мазкур тузилма Ижроқўми директори Евгений Сисоев Ҳиндистонга қилган ташрифи давомида Ҳиндистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ражиндер Хан ва ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мобашар Жавад Акбар билан ҳам ишчи учрашувлар ўтказди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться