Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Махсус автомашиналар аҳолининг оғирини енгил қилади

2018-02-22 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилоятидаги туман ва шаҳарлар давлат хизматлари кўрсатиш марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди.

Дарҳақиқат, давлат хизматлари ҳақида сўз кетганда тез, сифатли, шаффоф, энг муҳими, югур-югурлардан холи тизим тушунилиши керак. Чунки, мазкур тамойиллар ҳаётда ўз аксини топса, халқ давлатдан, ҳокимиятдан рози бўлади. Иши юришиб, турмуш даражаси, маданияти юксалади. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилнинг турмушдаги исботи ўз-ўзидан намоён бўлаверади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва бошқалар Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни шу мақсадларга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидлади.
 
– Жорий йил бошидан 160 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсга 30 дан зиёд турдаги давлат хизматлари кўрсатилди, – дейди Зарафшон тумани давлат хизматлари маркази раҳбари К.Нурназаров. – Бундай хизматлар тури 2020 йилгача 58 тага етади. Марказларда барча ҳужжатлар электрон тизим орқали ҳаракатланиши сабабли, фуқаро ёки юридик шахс тегишли ҳужжатни расмийлаштириши учун идорама-идора юрмайди. Марказимизга хизмат машинаси берилиб, энг олис ҳудудларда ҳам жойнинг ўзида хизмат кўрсатиш имконияти яратилгани аҳоли учун янада қулайлик яратади. 

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

 

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться