Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Тошкент – Чимкент – Тошкент" йўналишида автобус йўл кира ҳақи арзонлашди

2018-02-21 | Жамият

Маълумки, Тошкент шаҳри ва Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ўртасида жорий йил 8 январдан мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган ва йўл ҳақи 80 минг сўм этиб белгиланган эди. 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда "Manzara tourism" МЧЖ масъул вакиллари маълумотига кўра, кира 60 минг сўмга туширилган. Бугунги кунда икки томондан 3 қатнов амалга оширилмоқда. "Тошкент" автовокзалидан соат 8.00, 13.00 ва 18.00да йўлга чиқиш мумкин. Чимкентдан Тошкентга автобуслар Қозоғистон вақти билан 9.00, 14.00 ва 19.00 да ҳаракатлана бошлайди. 

"Тошкент" автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади. 5 ёшгача бўлган болалар учун чипта текин. 

8-31 январь кунлари Тошкентдан 762, Чимкентдан 622 йўловчи манзилига етказилди. Февраль ойининг ўтган 15 кунида бу кўрсаткич мос равишда 355 ҳамда 425 тани ташкил этган. 

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться