Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимиз навбатдаги босқичда

2015-04-30 | Спорт

Хитой ва Қозоғистонда давом этаётган Халқаро теннис федерацияси тақвимига кирувчи эркаклар ўртасидаги "Фьючерс" ва хотин-қизлар ўртасидаги халқаро турнирларда теннисчиларимиз навбатдаги босқичга йўл олди.

Хитойда ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сабина Шарипова асосий тўрнинг биринчи даврасида Жанубий Корея вакиласи Хюн Хонгни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Спортчимиз мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Валентина Ивахненко билан баҳслашади.

Қозоғистонда ўтказилаётган хотин-қизлар ўртасидаги халқаро турнирда Влада Екшибарова россиялик Ирина Лидковскаяни 6:4, 6:3 ҳисобида енгди. Ёш теннисчиларимиз Полина Меренкова мезбон теннисчи Дарья Шевченкони 6:1, 6:0, Албина Хабибулина беларуслик Полина Пеховани 6:4, 1:6, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди. Влада Екшибарова ушбу босқичда россиялик Дарья Лодикова, Полина Меренкова қозоғистонлик Екатерина Клюева, Албина Хабибулина россиялик Ксения Шарифовага қарши кортга чиқади.

Жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда Албина Хабибулина ва Полина Меренкова қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова ҳамда россиялик Алина Золотаревани 7:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Влада Екшибарова ва россиялик Дария Лодикова жуфтлиги ёш теннисчиларимиз Алина Газизова ҳамда Амина Мухаметшина устидан 4:6, 6:0, 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Фьючерс" мусобақасида иштирок этаётган Санжар Файзиев дастлабки даврада россиялик Дмитрий Мнушкинни 6:4, 5:7, 6:4 ҳисобида енгди. Умидли теннисчимиз Сарвар Икромов эса қозоғистонлик Дмитрий Реснянскийни 4:6, 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ёш теннисчимиз Павел Цой мезбон теннисчи Болат Мамир устидан 6:0, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Турнирнинг иккинчи даврасида Санжар Файзиев россиялик Иван Неделкога қарши кортга чиқса, Сарвар Икромов ҳам россиялик Иван Гахов билан баҳслашади. Павел Цой эса украиналик Олексий Колисник билан рақобатлашади.

Жуфтлик баҳсларида ҳам ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда. Антон Жамолов ва Павел Цой қозоғистонлик теннисчилар Арсен Арашов ва Алексей Кедрюкинни 6:0, 7:5 ҳисобида, Искандер Давутов ва Санжар Файзиев ҳам мезбонлар Айдинбек Рахишев ва Серижон Ессенбековни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Манба: ЎзА

Поделиться