Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда сайёр учрашув

2018-02-21 | Жамият

Андижон вилояти Бўз туманида жойлашган “Rash Milk” хусусий сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида вилоят божхона бошқармаси томонидан навбатдаги тадбиркорлик субъектларига хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини етказишга доир очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувда Андижон вилояти Адлия бошқармаси масъул ходими, вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари хамда бир гуруҳ божхона ходимлари вилоятда фаолият юритаётган брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек Андижон вилоятида фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзда ташкил этилган учрашувда Андижон вилоят божхона бошқармаси Асака ТИФ божхона пости бошлиғи сўзга чиқиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, экспорт йўналишидаги қулайликлар ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнига “бир дарча” тизимини татбиқ қилиш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.
 
Учрашув давомида бошқарма таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ЎРҚ-445-сон Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 742-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сон қарори мазмун-моҳияти ТИФ қатнашчилари эътиборига етказилди.
 
Шундан сўнг вилоят божхона бошқармасининг ўз хавфсизлиги гурухи бошлиғи сўз олиб тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёҳуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёхуд таъмагирлик холатлари юзасидан ариза, таклиф ва шикоятларни Андижон вилоят божхона бошқармасининг 228-47-90 ва 228-48-44 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
 
Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган божхонага доир саволларга жавоблар олишди хамда фаолиятлари давомида хукуматимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзлари ишлаб чиқараётган махсулотларини экспорт хажмини янада оширишга астойдил бел боғлашларини айтиб ташриф буюрган мехмонлар хамда тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
 
 
Ф.Каримов
Андижон вилоят 
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться