Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматлари кўрсатувчилари учун “Damas”

2018-02-21 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Бухоро вилояти 13 туман ва шаҳаридаги давлат хизматлари кўрсатиш марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мазкур марказлар мутасаддилари, фаолияти давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ тегишли ташкилот ҳамда идоралар вакиллари иштирок этди. 

Аҳолининг ҳаёт даражаси, бизнесдаги муваффақияти давлат хизматлари сифати, тезлиги, ҳар қандай мураккаб тартиб-таомиллардан холи экани, шаффофлигига ҳам жуда боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва бошқалар Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти айни шу мақсадга қаратилганини таъкидлади. 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман ва шаҳарлардаги марказлари ташкил этилди. Улар эндиликда аҳолига ҳам “ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатади. 

– Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига 30 дан зиёд турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда, – дейди Вобкент тумани давлат хизматлари маркази раҳбари Ш.Тўхтаев. – Жорий йилдан бошлаб 2020 йилгача эса аҳоли босқичма-босқич 58 турдаги давлат хизматлари билан қамраб олинади. Энди фуқаронинг ва юридик шахс вакилининг тегишли ҳужжатни расмийлаштириши учун у ёки бу идорага вақт сарфлаб қатнашига ҳожат йўқ. Барча ҳужжатлар электрон тизим орқали ҳаракатланади. Марказларга хизмат машинаси берилгани фаолият самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлади. Бу барча, айниқса, олис маҳалла ва ҳудудларда яшовчилар учун қулай. Биз улар ҳузурига ўз транспортимизда бориб хизмат кўрсатамиз.

Ҳа, бу «Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган тамойилнинг устувор эканини тасдиқловчи ҳаётий далилдир. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться