Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФВВ «Тезкор рақами»нинг хафталик фаолияти

2018-02-21 | Жамият

Жорий йилнинг 12 февраль кунидан 18 февраль кунигача бўлган вақт мобайнида ФВВнинг «Тезкор рақами»ига 160 дан ортиқ республикамиз ҳамда чет элда бўлган фуқароларимиз томонидан амалий ёрдам сўраб, шунингдек маълумот хусусиятли мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан 120 ортиқ фуқаролар «Қамчиқ» довони автомобиль йўлининг ҳолати ва у эрдаги об-ҳаво ҳақида, 35 нафар фуқаро ёрдам кўрсатилишини сўраб, 4 нафари чет элда бўлган фуқароларимизга амалий ёрдам сўралган мурожаатлар бўлди.

Фуқароларнинг қўнғироқлари бўйича барча қизиқтирган саволлар юзасидан чора тадбирлар амалга оширилиб натижалари етказилди, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган фуқароларга керакли бўлган ёрдамлар берилди, хусусан;

Ўзбекистон фуқароси Н.Киргизовни Масква вилояти Пушкин шаҳридаги шифохонадан Самарқанд шаҳридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинишида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россия федерациясидаги элчихонаси билан масалани ҳал қилиниши бўйича;

Россия Федерацияси Тула шаҳрида даволанишда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.Алимовни Термез шаҳар аэропортида кутиб олиниши ва кейинчалик махсус автомобильда яшаш жойига етказилиши бўйича;

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Ахмадалиевни бетоблиги уни ўша эрдаги тиббиёт муассасасида даволаниши учун жойлаштириш бўйича.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться