Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Атлетларимиз медаллари
2015-04-30 | Спорт
Иорданияда оғир атлетика бўйича давом этаётган Осиё кубоги баҳсларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган терма жамоамиз аъзолари олтита олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилаётган эътибор самарасида спортчиларимиз халқаро миқёсидаги мусобақаларда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда.
Нуфузли мусобақанинг 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги баҳсларида иштирок этган Рўзимурод Асланов штангани даст кўтаришда 100 килограмм, силтаб кўтаришда 125 килограмм, иккикураш натижасига кўра 225 килограмм натижа билан учта олтин медалга сазовор бўлди.
Суннатилло Шокиржонов 85 килограммгача бўлган оғирликдаги атлетлар ўртасида тенгсиз эканини исботлади. У штангани даст кўтаришда 143 килограмм, силтаб кўтаришда 161 килограмм ва иккикураш бўйича 304 килограмм натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Вазни 77 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Шаҳзод Худойберганов штангани даст кўтаришда 135 килограмм, силтаб кўтаришда 160 килограмм, иккикурашда 295 килограмм натижа кўрсатиб, учта кумуш медални қўлга киритди.
Манба: ЎзА