Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон миллий университети делегацияси Исроилда

2018-02-21 | Таълим

Ўзбекистон миллий университети делегацияси айни вақтда Исроил давлатида бўлиб турибди.

Ташриф асносида делегациямиз Исроилнинг Холон технология институтида замонавий инновацион ўқув дастурлар ва изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди.

Холон технология институти, Самарқанд давлат университети ва Тошкент ахборот технологиялар университети иштирокида онлайн видеоалоқа ўрнатилиб, ўзаро академик ҳамкорликни ривожлантириш, Тошкент ахборот технологиялари университетида янги очилаётган магистратура йўналишлари учун ўқув қўлланмалар ва ўқув дастурлар ишлаб чиқиш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўяди. 

Замонавий имкониятларни ҳаётга тадбиқ этаётган давлатнинг таълим стандарларини кузатиш ва ўрганиш мақсадида делегация Холон шаҳридаги Аутизм синдроми билан касалланган болалар учун мўлжалланган мусиқа мактабида болалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқитиш методикаси билан танишилди. 

Шуниндек, Холон технология институти ўқув лабораторияларини бориб кўришди. Инновацион марказ лабораториялари, 3D моделлаштириш лабораторияси (Design & Manufacturing), Компьютер хавфсизлиги, Роботехника каби лабораторияларининг иш фаолияти ва техник жиҳозланиши билан танишди.

Ўзбекистон миллий университети ректори А.Мараҳимов ҳамда Математик анализ кафедраси мудири, академик А.Саъдуллаевларнинг Исроил математиклар ассоциацияси Президенти, профессор Коби Рубинштейн билан учрашувда эса икки таълим даргоҳи ўртасида амалий математика ва математик муҳандислик йўналишларида қисқа муддатли профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда математик изланишлар соҳасида академик алоқаларни ривожлантиришга келишилди. Хусусан, профессор Коби Рубинштейннинг 2018 йил апрель ойида Ўзбекистон Миллий университетига 2 ҳафталик семинар-тренинг ўтказиш учун ташриф буюриши режалаштирилди. 

Технион институти илмий-тадқиқот Фондининг илмий-тадқиқотларни тарғиб қилиш бошқармаси бошлиғи Давид Шем-Тов билан учрашувда эса Ўзбекистон миллий университети ва Технион институти илмий-тадқиқот Фонди ҳамкорлигида Европа иттифоқининг Horizon 2020 ва Erasmus+ лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш, илмий-тадқиқотлар соҳасида алмашинув ва ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилди. 
 

С.Сотиболдиева

Манба: ЎзА

Поделиться