Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий Осиё халқаро экологик форумига тайёргарлик
2018-02-20 | Жамият
Жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда «Марказий Осиёда атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуида Марказий Осиё халқаро экологик форуми ўтказилади.
Пойтахтимизда мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар вакиллари учун брифинг ташкил этилди.
Унда форум доирасида режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилиниб, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари вакилларининг иштирокини кенгайтиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Манба: ЎзА