Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди

2018-02-16 | Сиёсат

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

54-мактабгача таълим мувссасаси 280 ўринга мўлжалланган.Боғча биноси ўтган йили  капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи  болаларга  ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда.  

Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. 

Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйичк кўрсатмалар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться