Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди
2018-02-16 | Туризм
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди.
Ушбу аттракцион сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни орттиришга хизмат қилади. Кейинчалик бундай қизиқарли шоу-лойиҳалар бошқа туристик шаҳарларда ҳам йўлга қўйилиши мўлжалланган. Бунда нафақат дарвеш, балки масхарабоз, сарбон, машҳур эртаклар қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин каби образлар яратилиши мумкин.
Мазкур ғоя қўмита томонидан Европадаги туристик марказларини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, кейинроқ маҳаллий муҳитга мослаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги