Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида
2018-02-16 | Сиёсат
2018 йилнинг 7-16 февраль кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви арафасида ўтказилган музокаралар чоғида Давлат чегараларининг қолган участкаларидан ўтиш чизиғини белгилаш давом эттирилди.
Учрашув конструктив асосда, дўстона ва илиқ муҳитда ўтди.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги