Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Норвегия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уле Юхан Бьёрнё билан учрашув
2018-02-15 | Сиёсат
2018 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда Норвегия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уле Юхан Бьёрнё ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Норвегия Қироллиги ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг, шу жумладан парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.
Учрашув якунлари бўйича Норвегия томони савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, инвестициявий алоқаларни ҳамда парламентлараро алоқаларни кучайтиришга тайёр эканини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати