Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити июнь ойида Циндаода бўлиб ўтади

2018-02-15 | ШҲТ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўтган ҳафта Пекинда хитойлик ҳамкасби Ван И билан бўлиб ўтган учрашувлари мамлакатнинг етакчи “Синьхуа” ахборот агентлиги ва “Жэньминь жибао” газетасида кенг ёритилди.

Ушбу мавзуга бағишланган хабарларда бўлиб ўтган учрашув чоғида Афғонистондаги вазиятнинг ҳал этилиши ҳамда жорий йил июнь ойида Циндаода бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди, дея хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги. 

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари афғон муаммоси бўйича ўз мамлакатининг нуқтаи назарини маълум қилар экан, Тошкент бу мавзуда халқаро конференция ўтказишни режалаштираётганини баён этди.

Ўз навбатида, Ван И афғон муаммосини ҳал қилиш минтақа мамлакатларининг фаол иштироки билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлади. Хитой Афғонистонда вазиятнинг тинч йўл билан ҳал этилишида Ўзбекистоннинг конструктив ролини тушунади ва қўллаб-қувватлайди. Вазирнинг айтишича, мазкур тадбир бошқа механизмлар билан биргаликда ўзаро рағбатлантириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга кўмаклашмоғи лозим”.

Шунингдек, ушбу мавзуга доир ахборот материалларида Циндаода бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ҳам учрашувда муҳокама этилгани қаламга олинган. Уларда “томонларнинг якдиллик билан фикр билдирганидек, мазкур саммит “шанхай руҳи”ни умумлаштириш ва ривожлантиришга, ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва ишончини мустаҳкамлашга имкон бериши баробарида ШҲТнинг янада равнақ топишига кўмаклашади”, дея таъкидланади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться