Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий спортчилар – юртни шарафлар

2018-02-15 | Спорт

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 30 дан ортиқ мамлакатнинг 700 дан зиёд спортчилари иштирок этган таеквондо WT бўйича "Turkish Open" халқаро рейтинг турнирида юртимиз шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Улардан 5 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари эди. Муросасиз кечган баҳсларда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Дмитрий Шокин 87 кг.дан юқори вазн тоифасида олтин ҳамда Қуролли Кучлар хизматчиси Никита Рафалович 74 кг.гача бўлганлар ўртасидаги учрашувларда кумуш медалига сазовор бўлишди.

Мазкур турнирда ғолиб ва совриндорлар 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритиши учун қўшимча балларни йиғиш имконига эга бўлишди. Биринчи ўрин учун – 10, иккинчи ўрин учун – 7 ва учинчи ўрин учун – 3 балл белгиланган.

Халқаро тоифадаги спорт мусобақасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳарбий спортчиларимизни қутлаймиз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться