Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзпахтасаноат” пахта толасини норезидентларга тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотади

2018-02-15 | Иқтисодиёт

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори имзоланди.

Қарор пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотилади.

“Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, хорижий харидорлар ҳамда республика ташкилотлари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.

Қарор билан Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш, Пахта толасини биржа савдоларида сотиш, Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Манба: ЎзА

Поделиться