Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахрийлар шарафланди

2015-04-30 | Жамият

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида бир гуруҳ фахрийларга Президентимиз номидан "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги" эсдалик юбилей медали ва пул мукофоти тантанали топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Бунда кекса авлод вакилларининг муносиб ҳиссаси борлиги эътироф этилиб, бу давлатимизнинг доимий эътиборида эканлиги таъкидланди.

Хусусан, Кексаларни эъзозлаш йилида тегишли Давлат дастури асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш даражасини ошириш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилди. Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Тадбирда Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги" эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 6 мартда қабул қилинган "1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонларига кўра соҳанинг бир гуруҳ фахрийларига "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги" эсдалик юбилей медали, пул мукофоти ва бошқа совғалар топширилди.

– Юртимизда биз, кексаларга кўрсатилаётган эътибордан хурсандмиз, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бектемир Қаршибоев. – Урушдан сўнг ички ишлар идораларида меҳнат қилиб, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдим, кўплаб шогирдлар тайёрладим. Кексайган чоғимизда давлатимизнинг эъзозидамиз. Бошқарма раҳбарлари, шогирдларим ҳар бир байрам, муҳим саналарда йўқлаб туради, тадбирларга таклиф этишади.

Тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжо ва обидаларни зиёрат қилди, бир қатор саноат корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Байрам тадбири бир пиёла чой устида давом этди.

Манба: ЎзА

Поделиться