Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инглиз тили билимдонлари аниқланди
2018-02-13 | Таълим
Жорий йилнинг 8-9 февраль санасида Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ҳамкорликда ташкил этилган Республика иншолар танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Танловнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган иқтидорли ёшлар шу йилнинг 8-9 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги 144-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган республика босқичида қатнашдилар.
Иншолар танловининг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги умумий ўрта таълими муассасаларидан “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим (My Motivation to Study)” мавзусида инглиз тилида ёзилган 3200 дан ортиқ иншолар қабул қилинди. Биринчи босқичда 42 та енг яхши иншо муаллифлари ва уларнинг устозлари саралаб олинди ва иккинчи босқичга таклиф этилди.
Финал босқичида иштирок этаётган барча иштирокчиларга лойиха ва ҳамкор ташкилотларнинг маҳсус совғалари топширилди. Республика босқичининг ғолиблари CEFR имтихон топшириш учун йўлланма ва барча ҳудудлардан 14 та энг яхши иншолар муаллифлари БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) томонидан 14 та ноутбук билан тақдирландилар. Бундан ташқари иштирокчилар учун тадбир доирасида анъанавий тусга айланган Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Танлов якунига кўра, 1-ўринни Избосган туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Туйчиев Бехруз, 2-ўринни Қорақалпоқистон Республикаси Беруний туманидаги 27-мактаб ўқувчиси Байжанов Бахтиёр қўлга киритди. Узун туманидаги 6-мактаб ўқувчиси Келдиева Ирода учинчи ўринга муносиб топилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги