Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ригада самарали учрашувлар бўлиб ўтди

2018-02-13 | Иқтисодиёт

Ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш учун Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация яқинда Латвия Республикасига борди.

Латвия зироатчилик вазирлиги раҳбарияти, Озиқ-овқат-ветеринария хизмати, Латвия озиқ-овқат хавфсизлиги, чорва саломатлиги ва атроф муҳити илмий институти (BIOR), Елгава шаҳар маъмурияти, Латвия ишбилармон доиралари вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги, мактабгача таълим, стандартлаш ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Учрашувлар якунлари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги қатор меморандумлар имзоланди. «ЛатУзАгроТрейд» савдо уйи билан Фарғона вилоятидан Латвияга, сўнгра Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш, Латвия Гимнастика уюшмаси билан мактабгача таълим тизимида спортнинг ушбу турини қўллаш, Чорвачиликни ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш юзасидан “EURASIA Ltd” компанияси, Латвия картошка етиштирувчилари уюшмаси билан имзоланган меморандумлар шулар жумласидандир.

“Bauernhof” экологик хўжалиги, “DITTON узатма занжирлари заводи” АЖ, “VEF Radiotechnika RRR” компанияси вакиллари билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма сармоявий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу сафар чоғида Фарғона вилояти делегацияси аъзолари Болтиқбўйи мамлакатларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида хўжалик хизмати кўрсатишга ихтисослашган “GETLINI EKO” корхонасининг фаолияти билан ҳам танишдилар.

Юқоридагилар билан бирга, мамлакатимиз делегацияси аъзолари замонавий кўп тармоқли корхона - “Агрофирма Тервете” ҳиссадорлик жамиятида ҳам бўлдилар. Шуни қайд этиш керакки, мазкур корхона беш йўналишда – ўсимликшунослик, сут ишлаб чиқариш, йилқичилик, биогаз ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси соҳаларида фаолият кўрсатади.

Музокаралар якунлари бўйича ана шундай кўп тармоқли корхоналар тузиш юзасидан ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться