Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кўргазмалар залида “Умид ила очилиб, фойда ила ёпилган китоб – энг яхши китобдир” деб номланган кўргазма очилди

2018-02-13 | Маданият

Адабиёт қалб кўзгуси, умр зиёсидир. Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Умид ила очилиб, фойда ила ёпилган китоб – энг яхши китобдир» деб номланган бадиий китоблар кўргазмаси худди шундай юксак адабиёт намуналаридан ташкил топган.

Кўргазмадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг юксак намуналари ўрин олган бўлиб, улар турли даврларда чоп этилган нусхалардан иборатлиги билан аҳамиятлидир. Масалан, кўргазмадан жаҳон адабиётининг нодир намуналаридан бири бўлган  Стендалнинг «Қизил ва қора» романининг 1930 йилда, Абдулла Қодирийнинг  «Меҳробдан чаён» романининг 1933 йилда, Асқад Мухторнинг «Чинор» романининг 1944 йилда, Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романининг 1941 йилда чоп этилган нусхалари ҳозирги даврда чоп этилган нашрлари билан ёнма-ён жойлаштирилган. Бу бадиий адабиётни севиб ўқувчилар, филология соҳасида тадқиқот олиб бораётганлар учун жуда қулай имкониятлар эшигини очади. Турли йилларда қайта нашр қилинган бу бадиий адабиётларнинг мазмун-моҳиятини асл ҳолатда сақлаш, ўзгаришларни аниқлаш ва уларни баҳолаш учун бу каби кўргазмалар зарурдир.

Китобат соҳасидаги мавжуд ўзгаришларни аниқлаш, анъана ва замонавийлик мезонларни тўғри баҳолаш учун ҳам «Умид ила очилиб, фойда ила ёпилган китоб – энг яхши китобдир» деб номланган бадиий китоблар кўргазмасига сизларни таклиф қиламиз!

Манба: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Поделиться