Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш футболчилар ўз маҳоратини намойиш этишди

2018-02-12 | Спорт

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида вояга етказишга қаратилган улкан эътибор таълим-тарбиянинг муҳим бўғини ҳисобланган болалар спорти ривожида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

5-8 февраль кунлари Бухоро вилоятида «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур», деган мезонга муштарак равишда ЎФА томонидан ташкил этилган «Келажагимиз умидлари» футбол фестивальи ҳам бўлиб ўтди.

«Ҳумо» спорт мажмуаси мезбонлигида ўтган турнирда 4 ёш тоифасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 100 нафардан ортиқ ёшлар 10 та жамоа бўлиб баҳс олиб боришди.

Фестиваль иштирокчиларига ЎФА ва вилоят спорт бошқармасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться