Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юз берган ҳодиса бўйича ахборот

2018-02-12 | Жамият

2018 йилнинг 11 февраль куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Мустақиллик кўчаси, «Чархин» МФЙ да жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди. Натижада уй 2-қаватининг бир қисми қулаб тушди. Вафот этганлар ва жароҳатланганлар бор.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб топилмоқда. Воқеа жойида, вилоят ҳокимлиги бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться