Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш – олий таълим тизимини ривожлантиришнинг муҳим омили
2018-02-12 | Таълим
Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, республика олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган олий таълим тизимининг ҳаракатлар йўналишлари муҳокамасига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р.Қосимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари А.Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш.Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори А.Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўқув-методик бўлими бошлиғи Б.Алимовлар сўзга чиқишди ҳамда олий таълим тизими олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги