Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чет тилларни ўрганиш – замон талаби

2018-02-09 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрта таълим муассасаларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида “My motivation to study” – “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим” мавзусида республика иншолар кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танлов “Таълим, фан ва маданият” шиори остида ўтказилмоқда.

Мазкур кўрик-танлов ўқувчи-ёшлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чет тилларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Икки босқич (ҳудудий ва республика)да ташкил қилинган танлов иштирокчиларнинг ижодий ишлари 100 баллик тизимда баҳоланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш жараёнида иншо мазмунининг баён этиш равонлиги, ўқув-услубий ва дидактик талабларга жавоб бериши, бадиий савияси ва ҳақиқий мисоллар орқали таъсирчанлик даражаси каби мезонлар эътиборга олинди.

Танловнинг ҳудудий босқичларида ўқувчилар томонидан 3200 дан ортиқ иншолар келиб тушган бўлиб, иншолари энг яхши ғояга эга бўлган 42 нафар ўқувчилар якуний босқичга иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Келиб тушган иншолар ғоясига эътибор қаратадиган бўлсак, мактабларимизда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар кўпроқ нафақат ўзларининг, балки юртимизнинг келажаги ва равнақи, ҳозирги кунда яратилган шароитлардан имкон қадар самарали фойдаланишни уларнинг ўқишга бўлган иштиёқида кўриш мумкин.

“NVIVO 11” дастури ёрдамида ўқувчиларнинг иншолари устида тадқиқот ўтказилганда “I will, I can, study, future” каби сўзлар энг кўп фойдаланилганлиги маълум бўлди. Мазкур тадқиқотдан натижалари ўқувчи-ёшларимиз ватанпарварлигини, юртига бўлган мухаббати ва фидойилигини бошқа тилларда ҳам бемалол ифодалай олишини кўрсатиб турибди.

Иншолар танловининг Республика босқичи ғолиблари жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари аниқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться