Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Қишлоқ қурилиш банк” янги хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлди

2018-02-09 | Иқтисодиёт

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги қарорига асосан ОАТБ “Ғаллабанк” негизида ташкил этилган. Қарорга кўра, уй-жой-коммунал, ижтимоий соҳа ва қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш борасидаги эҳтиёжларни амалга оширишда аҳоли ҳамда юридик шахсларга кредит бериш ва банк хизмати кўрсатиш, қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ҳамда таъмирлашни амалга оширадиган ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларга кредит бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш, универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги бошқа комплекс банк хизматларини кўрсатиш мазкур банкнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Бугунги кунда банк тизимида 42 та филиал, 40 та минибанк ва 231 та шохобча орқали 837 мингдан ортиқ мижозга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига, банкнинг соф активлари 6 647,1 миллиард сўмни, банк умумий капитали 1 168,3 миллиард сўмни, кредит портфели эса 5 736,4 миллиард сўмни ташкил этди. 

Банк Кенгаши қарорига мувофиқ, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг янги хизмат кўрсатиш белгиси (логотип) тасдиқланди. Банкнинг хизмат кўрсатиш белгисида унинг асосий фаолият йўналишлари ва миссияси ўз аксини топган. Хусусан, пул бирлигини ёдга соладиган бешта горизонтал чизиқлар банк томонидан қишлоқ ривожи учун киритилаётган сармояларни англатади. 

Банкнинг янги хизмат кўрсатиш белгиси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг замонавий ва қулай хизматлар кўламини кенгайтириш орқали Ўзбекистон банк-молия тармоғида мустаҳкам ўрин эгаллаб, молиявий жиҳатдан тобора юксалиб бораётганини ифодалайди. 

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида! 

Қўшимча маълумот учун: 

(+99871) 150-39-93, 150-93-39, www.qqb.uz 

Манба: ЎзА

Поделиться